«Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи жангарилари Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида жойлашган Хвейн қишлоғига ҳужум қилди. Оқибатда 15 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
SANA агентлигининг маълум қилинишича, жангарилар ҳукумат тарафдорларининг оила аъзоларини ўлдирган.
Аҳоли томонидан чақирилган Миллий мудофаа кучлари кўнгиллилари экстремистларни қишлоқдан қувиб чиқарган. Уларга қарши кураш давомида 25 нафар радикал ўлдирилган.
Хвейн жиноий тузилмалар учун таянч бўлиб хизмат қилувчи Хан-Шейхун шаҳридан 23 километр масофада жойлашган.
Изоҳ (0)