Google компанияси кўз гавҳари ўрнини босувчи электрон линзалар учун патент олди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Улар инъекция йўли билан киритилади.
Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, электрон линза қандайдир сабабларга кўра ўз функцияларини тўлиқ бажара олмай қолган табиий кўз гавҳари ўрнини босади. Аммо аввалроқ Google қоплама линзаларни (улар оддий контакт линзалар каби кўз соққаси устига кийдирилади) патентлаган бўлса, энди киритишнинг инъекцион усули таклиф этилмоқда.
Инновацион линзани ўрнатиш учун табиий кўз гавҳарини олиб ташлаш керак. Сўнг унинг капсуласига суюқ полимер киритилади, унинг ичига эса электроника жойлаштирилади. Кейинчалик гавҳарча қотади.
Конструкция бошқарилувчи эгриликка эга линзадан ташқари, маълумотлар омборхонаси, датчиклар ва радиотўлқинлар қабул қилгични ўз ичига олади.
Электрон линзалар антенна ёрдамида симсиз тарзда қувват олади. Линзаларга ташқи қурилмадан зарур частотада радиосигналлар йўналтириш орқали, уларни дастурлаштириш мумкин.
Изоҳ (0)