АҚШ суди Johnson & Johnson компаниясига саратон хасталигига чалинган аёлга 55 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Судга даъво киритган аёл компания томонидан чиқарилувчи талькдан фойдаланиш унда тухумдон саратонини келтириб чиқарганлигини таъкидлаган эди.
Миссури штати суди уч ҳафта давом этган суд жараёнидан сўнг қарор қабул қилди. Унга кўра, компания Глория Ристесандга зарарни қоплаш учун 5 миллион доллар ва жарима тариқасида 50 миллион доллар тўлаши лозим.
Глория Ристесанд J&J талькидан бир неча ўн йил давомида фойдаланганлигини маълум қилди.
J&J вакили Кэрол Гудрич суднинг қарори талькнинг хавфсизлигини тасдиқловчи 30 йиллик тадқиқотларга зид эканлигини ва компания апелляция шикояти беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)