Ижтимоий тармоқда икки юк машинаси иштирокидаги авария ва скутерчи акс этган видео пайдо бўлди. The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, ҳодиса Хитойнинг Наньтун шаҳрида юз берган.
Тасвирда қизил юк машинаси бошқарувни йўқотиб, олдида ҳаракатланаётган автомобилни қаттиқ суриб юборганлигини кўриш мумкин. Шундан сўнг, юк машинаси симёғочга урилгунга қадар катта тезликда ҳаракатланишда давом этди. Скутердаги эркак киши ҳам унинг йўлига чиқиб қолган. Ўзи томонга келаётган машинани кўрган эркак транспорт воситасини ташлаб, охирги дақиқада қочиб қолишга улгурди.
https://www.youtube.com/watch?v=lq1b38kbs6s
Маҳаллий полиция авария сирпанчиқ йўллар сабабли юз берган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳодиса оқибатида кўк юк машинасининг ҳайдовчиси енгил шикастланиш олди. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа иштирокчилари жабрланмади.
Изоҳ (0)