Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

3 май, сешанба куни Тошкент марказида «Ўзбекистон нефть ва гази — OGU» халқаро кўргазма ҳамда конференциясининг 20 йиллигига бағишлаб хиёбон барпо этилади. Алишер Навоий номли боғ яқинида, Байналминал кўчаси бўйлаб арча ва туядарахт кўчатлари экилиши мўлжалланмоқда, дея хабар беради «Anons.uz».

Фото: «Anons.uz»

Фото: «Anons.uz»

Юбилейга соҳа экспертлари ва дунёнинг етакчи компаниялари вакиллари тўпланади, кўргазма ва илмий дастур эса углеводород бозорининг асосий масалаларини қамраб олади. Жумладан, «Лукойл», SOCAR, Schlumberger, General Electric, Hyundai Engineering Co. Ltd каби кўргазманинг йирик қатнашчилари тадбир давомида инновацион технологияларга эътибор қаратиши кўзда тутилган.

Конференциянинг бош мавзуларидан бири экология бўлиши, унда энергетика бўйича Еврокомиссия раиси биринчи ўринбосари Марош Шефчович ва Халқаро газ иттифоқи бош котиби Пол Расмуссеннинг чиқишлари кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар