КХДРда тантанали тадбирлар, ҳаттоки тўй ва дафн маросимларини ўтказиш ҳам тақиқланди. Бу кўрсатма Корея Меҳнат партияси съезди олдидан хавфсизликни кучайтириш доирасида берилди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Шимолий Корея пойтахтга киришни чеклаб ва Хитой билан чегара ҳудудга қадар кузатувни кучайтириб, ўзига хос хавфсизлик режимини ўрнатди», — деб аниқлик киритади «Рёнхап» агентлиги манбаси.
Корея Меҳнат партиясининг 1980 йилдан бери биринчи съезди 6 май, жума куни бошланади. Съездда КХДР ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилиш кутилмоқда.
Изоҳ (0)