G7 коммуникация ва ахборот технологиялари вазирлари 2020 йилга келиб интернетга 1,5 миллиард янги фойдланувчини жалб этиш хусусида келишиб олди. Уларнинг учрашуви Япониянинг Кагава префектураси, Такамацу шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Учрашув иштирокчилари Ер аҳолисининг 60 фоиздан зиёди, яъни 4 миллиардан ортиқ киши интернетдан фойдаланишдан маҳрум эканлигидан ташвиш билдирган. Бундан ташқари, киберхатарларга қарши туриш режаси қабул қилинган.
«Еттилик» коммуникация ва ахборот технологиялари вазирлари учрашуви 20 йил мобайнида биринчи бор бўлиб ўтди. Келгуси учрашув 2017 йили Италияда ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)