Оқ Уй президент Барак Обаманинг пенсия йиллари қандай ўтиши ҳақида ҳазиломуз видеоролик тайёрлаб, интернетда чоп этди. Унда ўзига қизиқ касб топишга уринаётган, аммо ҳеч бир соҳада омадга эриша олмаётган Обама кўрсатилди, деб хабар беради «Газета.kg».
Сюжетга кўра, Жо Байденнинг маслаҳати билан Обама баскетбол жамоасига мураббийлик хизматини таклиф қилади, буни қизининг жамоасига мураббийлик қилиш тажрибаси борлиги билан тушунтиради.
Шунингдек, Обама ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда қийинчиликларга дуч келади. У иккинчи исми — Ҳуссайн ва Гавайидан олинган туғилганлик гувоҳномаси туфайли масхара қилинади. Давлат хизматчиларидан бири Обамага туғилганлик ҳақида бошқа гувоҳнома олишни тавсия этади.
Ниҳоят, у шунчаки ўзлигига қайтишга қарор қилади. Телевидение янгиликларининг навбатдаги сонида у «Бўлиши мумкин эмас! Обама бир йилда 347 марта гольф ўйнади!» сарлавҳаси остида чиқади.
Видео Facebook’да 100 минг мартадан ортиқ кўрилди.
Изоҳ (0)