Астрономлар муз эмас, тоғ жинсларидан иборат илк думсиз кометани аниқлади. Унинг таркиби Қуёш тизими шаклланиши ва эволюцияси билан боғлиқ саволларга жавоб топишга ёрдам бериши мумкин, дея хабар беради «РБК».
C/2014 С3 кометаси бошқа самовий жисмлардан Ер яқинида учрайдиган тоғ жинсларидан иборат эканлиги билан ажралиб туради. Бу эса тадқиқотчиларга комета ва сайёра бир жойда шаклланганини тахмин этишга туртки берди. Кометаларнинг аксарияти муздан ташкил топган ва Қуёш тизимининг бошқа нуқталарида шаклланади. C/2014 С3 шаклланганидан сўнг йирик сайёралар тортиш кучи туфайли Оорт булутларига чиқариб ташланган.
Шунга ўхшаш жисмларни алоҳида туркумга ажратиш ва «Мэнкс кометалари» деб ном бериш мўлжалланмоқда. Мазкур ном Мэн оролида истиқомат қиладиган думсиз мушуклар билан боғлиқ.
Изоҳ (0)