Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Германиянинг Мюнхен шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 520 070 еврони ташкил қилувчи BMW Open теннис турнирининг жуфтликлар баҳсини ҳам тарк этиб, мусобақадаги иштирокини бутунлай якунлади.
Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, россиялик Михаил Елгин билан тандем ҳосил қилган 29 ёшли Ўзбекистон вакили жуфтликлар баҳси чорак финалида австриялик дуэт Юлиан Ноул ва Александр Пеяга қарши кортга чиқди. Бир соату 6 дақиқа давом этган беллашувда 6:3, 6:4 ҳисоби қайд этилиб, австриялик дуэт фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жуфтликлар баҳси илк даврасида Истомин/Елгин тандеми австриялик Филипп Освальд ва чехиялик Лукаш Росол дуэти устидан 7:6, 3:6, 10:8 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Яккалик баҳслари илк даврасида эса Денис Истомин чехиялик Лукаш Росолга қарши баҳс олиб бориб, 7:6, 4:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)