Испаниянинг «Барселона» клуби аъзоси Неймар 9,1 миллион долларлик ҳаво кемасини xарид қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» Globo Esporte нашрига асосланиб хабар берди.
Манбанинг келтиришича, xарид 2015 йилнинг август ойида амалга оширилган. Ўшанда Неймар ўз бортига 12 йўловчини сиғдира оладиган ҳамда 890 км/с тезликда ҳаракатлана оладиган Cessna Citation 680 самолётини сотиб олганди. Унинг ҳаражатлари Neymar Sport e Marketing фирмаси маблағлари ҳисобидан қопланган.
Сўнгги вақтларда Неймар Бразилия ҳамда Испанияда солиқлардан бўйин товлаш билан боғлиқ бир неча можарога аралашиб қолган. Бунинг натижасида футболчига тегишли бўлган мол-мулкнинг бир қисми мусодара ҳам қилинган. Хусусан, 2015 йил Бразилия суди Неймарнинг 47 миллион долларлик мол-мулкини хатлашга қарор қилганди.
Изоҳ (0)