Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзининг нечанчи рақамли санъаткорлиги ҳақидаги саволга аниқлик киритди, дея маълум қилади «Даракчи.uz» нашри.
«Бекажон’ газетасининг ‘биринчи рақамли санъаткор бўлиш қийинми ёки осон?’ деган саволига Озодбек Назарбеков ‘Биринчи рақамли деманг, келинг, яхшиси, иккидан бошлайлик... Ё учданмикан? Ўша уч мен бўлсам керак. Биринчи рақамли бўлиш жуда катта масъулият. Қўшиқларим омманинг оғзига тушмай қолса, рейтингим сал тушганини сезаман. Санъаткорнинг мавқеини унинг хатти-ҳаракати туширади. Халқ тилида айтганда, ‘ўзидан кетиш’ санъаткорнинг йиллаб топган обрўйини бир кунда йўқотиши мумкин», — дея жавоб берган.
Изоҳ (0)