21 апрель куни 57 ёшида оламдан ўтган америкалик хонанда Принс ОИТС билан касалланган бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Лондоннинг Daily Mail нашри АҚШда чоп этиладиган National Enquirer газетасига таяниб, шундай маълумот тарқатди. Нашрда ёзилишича, «Принс 1990 йил ўрталарида ОИВга чалинган, 6 ой аввал эса касаллик ОИТСга ривожланиб кетган».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Голливудда таниқли шифокор Дрю Пински Принснинг ўлимига қабул қилинган дориларнинг ноўрин бирикуви ва бунинг оқибатида «дозаларнинг тасодифан ошиб кетиши» сабаб бўлганини билдирганди.
Изоҳ (0)