Мексиканинг «Синалоа» наркокартели етакчиси, қочганидан кейин январь ойида қайта қўлга олинган Хоакин Гусманнинг шерикларидан бири АҚШ ҳудудида йирик кокаин партиялари савдосидан топилган пулларни легаллаштиришда айбдорлигини тан олди. 28 ёшли Эдгар Мануэль Валенсиа Ортега АҚШнинг Чикаго шаҳри (Иллинойс штати) судида бўлиб ўтган эшитувлар чоғида ўз айбига иқрор бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Прокуратура маълумотларига кўра, «Тулки» лақаби билан машҳур Ортега «Синалоа» структурасида ўзига яраша мавқега эга эди. У 1,5 миллион долларлик кокаинни Чикаго ва Лос-Анжелесда сотишда иштирок этган, пулларни легаллаштириб, сўнг АҚШ-Мексика чегарасидан ноқонуний олиб чиққан.
Ортега 2014 йилда Лас-Вегасда қўлга олинган эди. У 20 йилга қамалиши мумкин: ҳукм август ойида ўқилади.
Изоҳ (0)