1999 йилдан 2007 йилгача АҚШ Конгресси вакиллик палатаси спикери бўлган Деннис Хастерт молиявий суиистеъмол қилганлик учун 15 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда, Чикаго федерал суди қарорига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
74 ёшли Хастерт банкдаги ҳисобидан 952 минг доллар ечиб олганлигини ҳукуматдан яширишга уриниш, шунингдек, ФҚБ ходимларига ёлғон кўрсатма беришда айбланган.
Агентлар сиёсатчи мунтазам равишда йирик миқдордаги пулларни нақдлаштириб олганлигига эътибор қаратган. Хастерт уларга банкка ишонмаганлиги учун пулларини нақд шаклда ўзида сақлашга қарор қилганлигини маълум қилган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида у тергов билан келишувга эришган ва мижозларнинг йирик пул маблағларини ўтказиш ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги банк талабини бузганлигини тан олган.
Изоҳ (0)