БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Женевадаги музокараларда Сурия ҳукумати ва мухолифат вакилларининг фикри бир ердан чиққан масалалар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котиби Пан Ги Мун Венада ўтказилган конференцияда маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, рўйхатда жами 12 масала акс этган.
Шунингдек, Пан Ги Мун маслаҳатлашувларнинг давом этиши учун томонларнинг иродаси талаб этилишини айтиб ўтди.
«Ўт очишни тўхтатиш режими жойларда сақланиши лозим, акс ҳолда гуманитар ёрдамни етказиш қийин бўлади», — қўшимча қилди бош котиб.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирликда Сурияда юз минглаб одамлар гуманитар ёрдамсиз қолмоқда.
Изоҳ (0)