АҚШнинг Apple корпорацияси кадрлар масаласи билан шуғулланувчи ходимлари орасида тозалаш ўтказмоқда. Бу ҳақда, Venture Beat порталига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Компания нафақат штатдан ташқари ишлайдиган HR-мутахассислар, балки доимий асосда олинган ходимларни ҳам қисқартирмоқда. Қисқартириш 100 кишини қамраб олиши мумкин.
Корпорация бу борада ҳали бирор расмий баёнот билан чиқмади. Таъкидланишича, айни пайтда янги ходимлар олиш суръатини кескин пасайтирган Apple кадрлар билан шуғулланувчи мутахассислар ёрдамига эҳтиёж сезмаяпти.
Яна бир муҳим ўзгариш бонуслар тизимига доир: илгари HR-мутахассис ўзи топган янги ходимнинг моянасидан 40 фоиз улуш олган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 10–15 фоиздан ошмайди.
Изоҳ (0)