Америкалик мусиқачи, 21 апрель куни оламдан ўтган Принс Рожерс Нельсон ўлими олдидан 154 соат мобайнида ухламагани маълум бўлди. Бу ҳақда, The Daily Mirror нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Принснинг куёви Морис Филлипс терговчиларга бу ҳақда маълумот берди. Унинг сўзларига қараганда, хонанда 150 соатдан ортиқ вақт давомида тўхтамасдан ишлаган.
Аввалроқ машҳур мусиқачи ўлимидан олти кун аввал гиёҳвандлик воситаларини ортиқча дозада қабул қилганлик учун даволангани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)