АҚШнинг энг йирик газета ношири бўлган Gannett Co. Inc. корпорацияси Tribune Publishing Co. компаниясини сотиб олиш таклифи билан чиқди. Таклиф қиймати, 390 миллион доллар миқдордаги қарзларни инобатга олган ҳолда, 815 миллион долларга тенгдир, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Gannett тарқатган хабарномасида Tribune’нинг ҳар бир акцияси учун 12,25 доллар тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу Tribune қимматбаҳо қоғозлари учун 22 апрель, жума кунги сотувларда белгиланган нархдан (7,52 доллар) 63 фоизга кўпроқдир.
Йил бошидан 22 апрелгача бўлган вақт оралиғида Tribune капитализацияси 18 фоизга, Gannett капитализацияси 3,2 фоизга қисқарди.
Gannett брендлари сирасига USA Today киради, Tribune эса Chicago Tribune, Los Angeles Times, Orlando Sentinel, The Baltimore Sun ва бошқа бир қатор газеталар ношири сифатида машҳур. У бозорда учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)