1995–1996 йилларда Таиланд бош вазири бўлган сиёсатчи Банхарн Силпа-арча 83 ёшида қазо қилди. Бу ҳақда, Bangkok Post нашрининг электрон версиясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Собиқ ҳукумат раҳбари астма хуружидан сўнг оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. У ўлимига қадар интенсив терапия бўлинмасида муолажа қилинди.
Силпа-арча 1980–1988 йилларда қишлоқ хўжалиги ва транспорт вазири бўлган, 1988 йилдан саноат, 1990 йилдан ички ишлар вазири лавозимларини эгаллаган, кейинчалик молия вазири лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)