Япониядаги халқаро турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнам термаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, деб хабар берди Ўзбекистон футзал уюшмаси.
Бир кун олдин, 22 апрель куни Вьетнам мезбон Япониядан 0:7 ҳисобида енгилганди. Қайд этиш керак, Япония терма жамоаси Тошкент мезбонлик қилган Осиё Чемпионатининг чорак финалида Вьетнамдан мағлуб бўлганди. Кутилмаганда мундиалдан четда қоган Япония Футзал Ассоциацияси турнирга ЖЧнинг 2 та иштирокчисини жалб қилган.
2016 йилнинг 10 сентябрь куни Колумбияда старт оладиган футзал бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси учун Япониядаги турнир тайёргарликнинг биринчи босқичи ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирнинг сўнгги кунида 3 очкога эга бўлиб турган мезбон Япония термасига қарши саф тортади. Беллашув 24 апрель санасига тайин қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Вьетнам Осиё Чемпионатининг ярим финалида Эрондан 1:13, Таиланд термасидан эса 0:8 ҳисобида мағлуб бўлганди.
23 апрель, шанба
Изоҳ (0)