Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинциясида жойлашган кимёвий омборда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳодиса 22 апрель, жума тонгида юз берган. Интернетга жойлаштирилган суратларда қуюқ қора тутунни кўриш мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, омбор ҳудудида жойлашган 42 та цистернадан бири ёнган. Компаниянинг маълум қилишича, цистерналарда нефть маҳсулотлари сақланади.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)