Канаданинг Онтарио провинциясидаги Марказий католик олий мактаби баскетбол жамоаси ўйинчиси Жонатан Никола ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Sovsport.ru» хабар бермоқда.
The Washington Post газетасида маълум қилинишича, Никола Канадага ўтган йилнинг ноябрида Жанубий Судандан келган. У асл ёшини беркитиб, ўзини 17 ёш деб кўрсатган, аммо унинг аслида 30 га киргани аниқланган.
Ёлғон йўли билан виза олган Никола Марказий католик олий мактабида ўқий бошлаган. У мактабнинг баскетбол жамоасига қўшилиб, етакчи мавқени эгаллаган. Жамоа мураббийи ҳатто Никола ўзини Миллий баскетбол уюшмасида кўрсата олади, деб ҳисоблаган.
Изоҳ (0)