АҚШнинг «Дональд Кук» эскадрилья мина ташувчисининг Калининградга яқин ҳудудга юборилиши Россияга ҳарбий босим ўтказишга бўлган уринишдан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда, «РБК» нашрининг билдиришича, Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушко баёнот берди.
«Калининград яқинига келган ‘Дональд Кук’нинг вазифаси қандай эди? Гап мана шунда», — деди у 2014 йилдан буён биринчи марта ўтказилган Россия–НАТО Кенгаши йиғилишидан сўнг.
«Бу ҳарбий фаолиятга алоқадор эмас, бу Россияга ҳарбий босим ўтказиш ҳаракатидир», — қўшимча қилди Грушко.
Ўтган ҳафта Россия ҳаво кемалари АҚШнинг «Дональд Кук» эсминецига жуда яқин масофадан учиб ўтиши жаҳон сиёсий саҳнида жиддий баҳсларни келтириб чиқарди. «Дональд Кук» бетараф сувларда турган эди. Россия мудофаа вазирлиги буни ҳарбий-ҳаво кучлари Болтиқ сувлари узра режали ўқув парвозларини амалга ошираётгани билан изоҳлади.
Изоҳ (0)