Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг дастлабки босқичини давом эттирмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Хосе Мария Мендез шогирдлари халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун бугун, 20 апрель куни соат 10:00 да Тошкент–Бангкок–Нагоя йўналишида Японияга учиб кетди.
Терма жамоанинг сафари олдидан кеча, 19 апрель куни сўнгги машғулот ўтказилди. «Бунёдкор» жамоасининг спорт залида ўтказилган машғулотда барча футзалчилар иштирок этди.
Мундиал йўлидаги дастлабки йиғинга чақирилган 20 нафар футзалчидан 14 нафари Японияга олиб кетилди.
Япониядаги халқаро ўртоқлик турнири 22–24 апрель кунлари бўлиб ўтади. Унда мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)