Футбол бўйича Россия Кубоги ғолиблиги учун Москванинг «ЦСКА» ҳамда Санкт-Петербургнинг «Зенит» клублари кураш олиб боради.
Мусобақанинг 2015/16 йилги мавсуми ярим финал учрашувларидан кейин «Анжи» ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Краснодар» клублари мусобақани тарк этди.
20 апрель куни бўлиб ўтган ярим финалнинг биринчи ўйинида «Зенит» пенальтилар сериясига кўра муваффақият қозонди. Бош мураббий Андре Виллаш-Боаш ўйиннинг 120-дақиқасига келиб дарвозабон Михаил Кержаков ўрнига Юрий Лодигинни майдонга туширди. Бу ўзгариш пенальтилар сериясида Питер клубига қўл келиб, Лодигин иккита зарбани бартараф этишга муваффақ бўлди.
Ярим финалнинг «ЦСКА»га қарши бўлиб ўтган иккинчи ўйинида «Краснодар» шарафини икки нафар ўзбекистонлик футболчи ҳимоя қилди. Одил Аҳмедов ҳамда Николай Марков учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдонга тўп сурди. Аҳмедов 64-дақиқага келиб алмаштирилди. Беллашув Москва клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ўз якунига етди.
Қайд этиш керак, Россия Кубоги финаида ўйнаётган маълум бир жамоа 8 йилдан буён келаси йилги финалда тўп сурмайди. Ушбу турнирда энг кўп зафар қучган клуб «ЦСКА» ҳисобланади. Москва «армиячилари» 7 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Бу кўрсаткич «Локомотив»да 6, «Спартак»да 3, «Зенит»да эса 2 тани ташкил қилади.
Россия Кубоги Ярим финал ўйинлари 20 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)