Каспий денгизида 20 апрель, чоршанбага ўтар кечаси 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Қозоғистон геофизик тадқиқотлар институтининг сейсмик маълумотларни тўплаш марказининг маълум қилишича, ер силкинишининг эпимаркази Актау шаҳридан 184 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Эпимарказ 40,03 даража шимолий кенгликда ва 50,69 даража шарқий узунликда жойлашганлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)