Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Испаниянинг Барселона шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 2 миллион 428 минг 355 еврони ташкил қилувчи ATP туркумидаги Barcelona Open Banc Sabadell теннис турниридаги иштирокини якунлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Ўзбекистонлик теннисчи мусобақанинг илк даврасидаёқ испаниялик Пабло Карреньо-Бустага икки сетда ҳам бир хил – 5:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва турнир билан хайрлашди.
Таққослаш учун, Карреньо ATP рейтингида 49, Истомин эса 73-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, ATP Barcelona Open Banc Sabadell турнири ғолиби 460 минг евро мукофот пули ҳамда 500 рейтинг очкосига эга бўлади. Биринчи босқичда қатнашган барча 64 нафар теннисчи эса 7 950 евро мукофот пули билан тақдирланади.
Изоҳ (0)