АҚШ давлат котиби Жон Керри Миср пойтахти Қоҳирада мамлакат раҳбарияти билан икки томонлама муносабатлар ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди. «ТАСС»нинг Muhit порталига таяниб маълум қилишича, Керри Қоҳирада бир неча соат бўлиб, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий билан учрашди.
Музокаралардан сўнг Керри матбуот вакиллари олдига чиқиши режалаштирилган эди. Аммо унинг иш тартиби тиғизлиги сабаби билан матбуот анжумани бекор қилинди.
Керри Қоҳирадан тўғри Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёдга йўл олди. У ерда давлат котиби Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун етиб келган АҚШ президенти Барак Обамага қўшилади.
Изоҳ (0)