Япониянинг зилзила юз берган Кюсю ороли ҳудудида эвакуация қилинганлар сони 117 минг кишига етди. Бу ҳақда, «Киодо» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Бу ер силкинишининг эпимаркази жойлашган Кумамото префектураси ва қўшни Оита префектурасидаги жами эвакуация қилинганлар сонидир. Эвакуация қилинганлар очиқ майдонлар ёки спорт залларига жойлаштирилди. Чунки уларнинг уйларида қолиши ҳамон хатардан холи эмас.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Японияда 2011 йилдан бери энг кучли зилзила рўй берди. Зилзиладан сўнг 600 дан ошиқ ерости силкиниши қайд этилди. Охирги маълумотларга кўра, зилзилалар натижасида қурбон бўлганлар сони 44 кишига етди.
Изоҳ (0)