Швециялик фойдаланувчиси Микаэль Кьельман ўзи ихтиро қилган ва автомобиль ҳамда велосипед гибриди бўлган PodRide тасвирини YouTube’да жойлаштирди. 2 апрелда тармоққа қўйилган ролик 2,5 миллиондан ортиқ маротаба кўрилган.
PodRide корпусга эга тўрт ғилдиракли велосипед бўлиб, бу жиҳат уни бир ўринли автомобилга ўхшаш бўлишини таъминлайди. Корпус ҳайдовчини ноқулай об-ҳаво шароитидан асрайди.
Веломобиль педаллар ёрдамида ҳаракатланади, бундан ташқари, электр двигатель билан таъминланган. Кьельманнинг ўзи қурилмасини шинам ва хавфсиз велосипед деб атайди. Унинг айтишича, PodRide соатига 60 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин, шунингдек, ҳақиқий автомобиль каби кенг юкхонага эга.
https://youtu.be/4lKq1fGtXFM
Изоҳ (0)