Шоу-бизнесга қайтганини маълум қилган Шаҳриёр рэпер тўйларга нисбатан қарашлари ўзгарганини маълум қилди. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Аввал тўйларга бошқача қарардим. Лекин бу қарашларим кейинчалик ўзгарди. Халқ, мухлислар билан тўйларда ўзгача кайфиятда кўришасиз, янада яқин бўлиб, ким қандай эътиборда эканини ҳис этасиз. Тўй хизматларим учун рэпертуар қилиб қўйганман», — деди Шаҳриёр.
Шаҳриёр, шунингдек, бир муддат аввал ижодий танаффусдан шоу-бизнесга қайтганини маълум қилган бошқа бир рэпер — Шоҳрух ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Шоҳрух рэпер ижодини мендан анча илгари бошлаган. Лекин ҳеч биргаликда қўшиқ яратмаганмиз. Бир-биримизга нисбатан рақобат, ким ўзарга ўйнаш бўлмаган. Унинг яна ижодга қайтаётганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Унга фақат омад тилайман», — деди Шаҳриёр.
Аввалроқ Шоҳрух рэпер ҳеч қачон рақобат ҳақида ўйламаганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)