Хонанда Лола Йўлдошева янги клип суратга олиш учун кастинг эълон қилди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Эркатой» деб номланган таронага олинадиган клипга жинси, бўйи, вазнидан қатъи назар 1 дан 12 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади. Кастинг 16 дан 19 апрелга қадар ўтказилади.
Ҳакамлар ҳайъати сифатида Лола Йўлдошева, Санжар Маткаримов ҳамда Наримон Султонхўжаевлар иштирок этади. Ғолиблар 20 апрель куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)