Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Краснодар» клубидан кетиш нияти йўқлигини билдирди, деб хабар беради «Uff.uz».
- Сиз «Краснодар» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бирисиз. Табиийки, бошқа клублардан қизиқиш бўлса керак?
- Менинг «Краснодар» билан амалдаги келишувим бор экан, бошқа клублардан тушадиган таклифларни ҳатто кўриб ҳам чиқмайман.
- Бундай таклифлар бўлдими?
- Ҳа. Аммо мен улар билан қизиққаним ҳам йўқ.
- 2015 йилнинг декабрь ойида «Краснодар» билан янги шартнома имзоладингиз. Бу ерда узоқ вақт қолишни истайсизми?
- Албатта. Ҳар доим асосий таркибда ўйнаш жуда яхши. Агар ўйнашда ва жамоамга ёрдам беришда давом эцам, узоқ вақт шу ерда қоламан. «Краснодар»да ҳамма нарсага профессионал ёндашилади. Мутлақо ҳамма: футболчилар, мураббийлар ва ходимлар ўз ишларини яхши бажаради. Бу эса менга ёқади.
- Шунингдек, шаҳарга ҳам кўникиб қолган бўлсангиз керак?
- Ҳа, оилам ҳам бу ерда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бунга қадар Москвада яшаган эдик, у ерда ҳамма йўллар тирбанд бўлиб кетган ва бирор жойга вақтида бориш жуда қийин. Боз устига, Краснодардаги иқлим Ўзбекистон иқлимига жуда ўхшаб кетади.
Изоҳ (0)