Бугун, 16 апрель куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун Осиё саралаш турнири бошланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
-80 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович мусобақанинг финалига чиқди ва энг асосийси Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Бугун, 16 апрель куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи учрашувда ўзбекистон таэквондочи Хитой Тайпейи вакилига қарши баҳс юритади.
Қайд этиш жоиз, Рио–2016 Олимпиада ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 61 тага етди. Шулардан 25 таси паралимпиячиларга тегишли.
Изоҳ (0)