Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 30 киши жабрланди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълум қилинишича, кузовида 45 киши бўлган кичикроқ юк машинаси шосседа ағдарилиб кетди.
ЙТҲга учраган транспорт воситаси Бханупратаппурга йўл олган, у ердаги тўйга меҳмонларни олиб бораётган эди.
Жабрланганлар Антагар, Канкер ва Райпур шаҳарларининг шифохоналарига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)