Ливия ғарбидаги Мисурата шаҳри ҳудудида экстремистларнинг хавфсизлик кучларига ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Мисурата шаҳридан жанубдаги назорат-ўтказиш пунктида миналаштирилган автомобилнинг портлаб кетиши натижасида бир нафар ливиялик куч тузилмалари ходими ҳалок бўлди. Яна тўрт киши яраланди.
ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг Мисурата шаҳридан жануби-шарқдаги лагерга ҳужуми оқибатида яна беш киши қурбон бўлди. Экстремистлар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ўғирлаб кетди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)