Ҳиндистонда апрель ойи бошидан буён жазирама оқибатида 130 дан ортиқ одам қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ Телангана ва Андхра-Прадеш штатларида 111 кишининг ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилинганди.
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штати ҳукуматининг маълумотига кўра, охирги бир неча кунда ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши туфайли қуёш уришидан 24 киши ҳалок бўлган.
Штатнинг 19 та шаҳрида 40 даражадан юқори ҳарорат қайд этилган. Штат пойтахти Бхубанешварда 11 апрель, душанба куни апрель ойидаги рекорд даража қайд этилган. Шаҳарда ҳаво ҳарорати 45,8 даражагача кўтарилган.
Жазирама туфайли кўплаб давлат муассасалари ёпилган.
Изоҳ (0)