Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 8 апрель, жума куни 34 ёшини қарши олган қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкинни туғилган куни билан табриклади, деб хабар беради «Спорт-Экспресс».
«Қироллик клуби»нинг португалиялик ҳужумчиси Головкиннинг туғилган куни муносабати билан унга дастхати туширилган «Реал» футболкасини совға қилди.
Аввалроқ WBA, IBF, IBO ва WBC версиялари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин 31 ёшли Криштиану Роналду унинг севимли футболчиси эканини маълум қилганди.
Маълумот ўрнида, қозоғистонлик боксчи профессионал боксдаги фаолияти давомида 34 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (31 тасида нокаут — билан).
Изоҳ (0)