Покистон шимоли-ғарбида 10 апрель, якшанба куни юз берган зилзила натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Express Tribune газетаси маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Икки киши Каракар тоғ довонида (шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилояти) ер силкиниши натижасида юзага келган кўчки, яна икки киши ўша вилоятнинг Чарсадда округида тош деворнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган.
Хайбер-Пахтунхва аҳолисининг яна камида 27 нафари шикастланишлар билан шифохоналарга етказилган.
10 апрель куни Афғонистон ва Покистон чегараси яқинида рўй берган ер силкиниши Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида сезилди.
Изоҳ (0)