Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 4-тур беллашувларига якун ясалди.
Турнинг марказий ўйинида мамлакат чемпионлиги учун даъвогар бўлган «Пахтакор» ва «Насаф» клублари майдонга тушди ва учрашувда ғолиб аниқланмади — 1:1. Камолиддин Тожиев томонидан урилган голга, меҳмонлар сафида Бобур Абдухолиқов жавоб қайтарди.
Беллашувнинг 81-дақиқасида Жавоҳир Соҳибов қизил карточка олиб, майдонни тарк этганига қарамай, Нўъмон Ҳасанов жамоаси дуранг натижани сақлаб қола олди.
4-турдан кейин бир йўла тўрт клуб 10 тадан очко жамғарган ва тўплар нисбатига кўра турнир жадвалида қуйидаги кетма-кетликда жойлашган: «Локомотив», «Насаф», «Бунёдкор», «Қизилқум». «Пахтакор» эса 8 очко билан «Металлург»дан кейинги 6-поғонадан жой олган.
Championat.asia маълумотига кўра, «Насаф» Тошкентда «Пахтакор»га қарши Олий Лига доирасида 16 та учрашув ўтказган ва шуларнинг фақатгина 1 тасида ғалаба қозонган, яна иккита ўйинда дуранг қайд этилган. Қарши клуби сўнгги уч йил давомида Тошкентда «Пахтакор»га мағлуб бўлиб келаётганди.
Қизиқарли томони, 2015 йилги мавсумда Илгиз Танташев бошқариб борган икки ўйинда «Пахтакор» рақибларини мағлуб эта олмаган. 11 апрель кунги «Насаф»га қарши ўйинда ҳам айнан Танташев ҳакамлик қилди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 4-тур беллашуви 11 апрель, душанба
Изоҳ (0)