Миср ва Саудия Арабистони устав капитали 60 миллиард Саудия риали (16 миллиард доллар)га тенг бўлган қўшма инвестиция фондини тузиш ҳақидаги битимни имзолади, деб ёзади «ТАСС». Ҳужжатларни имзолаш маросими Мисрда 9 апрель куни Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ва Саудия монархи Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд иштирокида бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, икки мамлакат Синай ярим оролида эркин савдо ҳудудини яратиш ҳақида битим тузди. Ушбу лойиҳанинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири Қизил денгиз орқали ўтиб, Тиран Рас-Ҳамид ва Шарм-аш-Шайхни бирлаштирувчи 50 километрли кўприкни қуришдан иборат.
Шунингдек, Саудиянинг Aramco миллий нефть компанияси ва унинг мисрлик шериклари ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум, экспорт ва ишчи кадрларни тайёрлаш соҳасидаги иккита компанияни таъсис этиш ҳақидаги битим имзоланди.
Изоҳ (0)