Ким Чен Ин Япониядаги Корея университети ўқитувчилари ва талабаларини ўқув муассасасининг 60 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
У Япониядаги Корея университети ушбу мамлакатда яшовчи кореялик фуқаролар лигасининг ватанпарварлик анъаналарига мос тараққий этишида муҳим роль ўйнашини таъкидлаб ўтди.
КХДР етакчисининг сўзларига қараганда, университет битирувчилари мукофот ва рағбатлантиришларни кўзламасдан, Японияда кореяликлар ҳаракатининг ривожланишида асосий роль ўйнайди. КХДР раҳбарияти Японияда корейс болаларининг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун Лига жамғармасига йил сайин кўпроқ маблағ киритмоқда.
Изоҳ (0)