Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 29-турида чемпионлик учун кураш олиб бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби 2 очко йўқотди.
«Шальке» майдонига ташриф буюрган Томас Тухель жамоаси икки бор ҳисобда олдинга ўтиб олганига қарамай, якунда ғалабани ушлаб қола олмади. «Боруссия» «Бавария»га қарши 25-турдаги дурангдан кейин, кетма-кет уч учрашувда зафар қучишга муваффақ бўлганди.
«Шальке»га қарши ўйиндаги дурангдан кейин чемпионлик йўлида кураш олиб бораётган икки клуб орасидаги очколар фарқи энди 7 тани ташкил этмоқда. Мавсум якунига 5 та тур қолгани инобатга олинса, «Боруссия Дортмунд» чемпионлик имкониятларини кескин камайтириб юборди.
Бундеслигада Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш анча қизиқарли кўриниш олган. Тўртинчи йўлланма учун кураш олиб бораётган жамоалардан 4 таси — «Боруссия Мюнхенгладбах», «Байер», «Майнц» ҳамда «Шальке» 45 тадан очко тўплаган.
Германия Бундеслигаси 29-тур учрашуви 10 апрель, якшанба
Изоҳ (0)