Бразилия фуқароларининг кўпчилик қисми нафақат мамлакат президенти Дилма Руссефф, балки вице-президент Мишел Темерга нисбатан ҳам импичмент ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Datafolha ижтимоий маркази томонидан эълон қилинган сўров натижалари далолат беради, деб хабар беради «ТАСС».
Тадқиқот натижаларига кўра, бразилияликларнинг 61 фоизи Руссеффни лавозимидан четлатиш фикрини билдирган. Бу кўрсаткич март ойининг ўртасида ўтказилган шу каби сўровнома натижасидан етти фоизга камроқдир.
Темерга нисбатан импичментни қўллаб-қувватлаб Марказий Америка мамлакати фуқароларининг 58 фоизи овоз берган. Шу билан бир пайтда, Бразилия қонунчилигига мувофиқ, миллий етакчи четлатилган тақдирда айнан вице-президент мамлакатни келгуси сайловларга қадар бошқариши лозим.
Бразилияда кейинги президентлик сайловлари 2018 йилда ўтиши кўзда тутилган.