Франция президенти Франсуа Олланд панамалик ҳамкасби Хуан Карлос Варела билан телефон орқали мулоқот қилиб, «Панама ҳужжатлари»нинг нашр этилиши туфайли бошланган, офшорлар билан боғлиқ жанжални муҳокама қилди. Бу ҳақда, Елисей саройи матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, суҳбат давомида Олланд Панама нега Франция ҳамкорлик қилмайдиган давлатлар рўйхатига қайтарилганини тушунтириб берган.
Шунингдек, Франция раҳбари кейинги ҳафта иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг олий тоифали экспертлари йиғилишини ўтказишни талаб қилган.
Изоҳ (0)