Шарқий Хитойнинг Цзянси провинциясида автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, автобусда ҳайдовчи билан бирга 44 киши бўлган.
Жабрланганлар шифохонага етказилган.
ЙТҲ сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот тақдим этилмаган.
Изоҳ (0)