Исландиянинг янги бош вазири Сигурдур Инги Йоханнссон қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда AFP маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Мамлакат ҳукумати раҳбари Сигмундур Давид Гуннлёйгссон офшор можароси туфайли ўз лавозимини номаълум муддатга тарк этишга мажбур бўлгандан сўнг, Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик вазири Йоханнссон бош вазир этиб тайинланди.
Гуннлёйгссон мамлакат президенти Олавур Рагнар Гримссонга истеъфога чиқишни сўраб мурожаат қилган. Шу билан бир пайтда Гуннлёйгссон коалиция таркибидаги Прогрессив партиясида раис лавозимини сақлаб қолади ва депутатлик ўрнига эга бўлади.
Изоҳ (0)