Покистонда автобус ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда IANS агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса Панжоб вилоятининг Бхаккар туманида 6 апрель, чоршанба куни тонгда юз берди. Катта тезлик билан ҳаракатланаётган юк машинаси унга қарама-қарши йўналишда келаётган автобусга урилган.
Саккиз киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 40 киши шифохоналарга етказилган. Жабрланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда эканлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)