Мадриднинг «Реал» жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳимоячи Серхио Рамоснинг тез-тез майдондан четлатилишидан хавотирда, деб хабар беради «Чемпионат».
Серхио Рамос сўнгги маротаба Испания чемпионати 31-турида, «Барселона»га қарши ўйиннинг 83-дақиқасида майдондан четлатилган эди. Шунга қарамай, «Реал» 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.
«Реал» раҳбарияти Рамоснинг интизомсиз хатти-ҳаракатларини, айниқса, мавсумнинг ушбу босқичида ноўрин деб ҳисобламоқда.
«Спорт-Экспресс» нашрининг маълум қилишича, жамоа раҳбарияти кейинги мавсумда Рамосдан сардорлик боғичини олиб қўйиш ҳақида ўйлаяпти.
Серхио Рамос 2005 йилда «Севилья» клубидан «Реал»га ўтганди ва ўша вақтдан буён у 21 марта қизил карточка олган.
Изоҳ (0)